Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, аввало, металлурглар ўртасида спортнинг ушбу турини янада оммалаштириш, ишчи-ходимларнинг дам олиш кунини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни жисмоний ҳаракатга жалб қилишдан иборат.
Эркаклар ва аёллар ўртасида алоҳида бўлиб ўтган веломарафон комбинат ҳудуди бўйлаб ўтказилди. Велосипедчилар Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш бўлинмаси ёнидаги «Касаба маркет» дўкони олдидан старт олишди. Муросасиз ўтган веломарофонда хотин-қизлар ўртасида Металл констукциялар бўлинмаси дастгоҳчиси Ганжина Сатторқулова маррага биринчи бўлиб етиб келди. Эркаклар ўртасида эса Бош механик хизмати муҳандиси Рустам Раҳимов ғалаба қозонди. Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорларга комбинат дипломи ҳамда қимматбағо совғалар топширилди.
Ижроия аппарати ҳудудидаги марра чизиғига етиб келган барча иштирокчиларга комбинат бошқаруви ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.
Ушбу тадбир ёшлар ўртасида яшил транспортдан фойдаланиш борасида барқарор кўникмаларни шакллантириш, шу орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва маданиятни шакллантириш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик турмуш тарзига айлантиришга ҳам хизмат қилади.
Баҳодир РАҲМОНҚУЛОВ