Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Маргарита Мисюрина скретч дастурида бронза медалини қўлга киритди. Ушбу дастурда олтин медаль мезбон спортчига насиб этган бўлса, украиналик атлет кумуш билан тақдирланди.
Кеча спортчиларимиз мэдисон ва «elimination» дастурларида стартга чиқишди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда Ольга Забелинская, София Каримова ва Нафосат Козиева каби велоспортчиларимиз ҳам иштирок этмоқда.