Боёвутдаги 4 та маҳаллага мебеллар тўплами ва компьютер жамланмаси топширилди

    Мамлакатимизда фуқароларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳар бир оилани ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшларни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда маҳалла институтларининг ўрни беқиёс.

    Чунки у жамиятимизнинг энг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланади. Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 39 та маҳалла тузилмаси бор. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ушбу тузилмада ишлаётган маҳалла ходимларини ишлаши учун муносиб шарт-шароит яратиш, зарур жиҳозлар билан таъминлаш борасида ҳам сўнгги йилларда қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

    Яқинда ўз фаолиятини янги бинода давом эттириши кўзда тутилган тумандаги Миришкор, Совотобод, Фарҳод, Маънавият маҳаллаларига Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан мебеллар тўплами ва компьютерлар жамланмаси ажратилди.

    Бугун Боёвутда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бошқаруви ходимлари ушбу мебеллар тўплами ва компьютерлар жамланмасини тантанали равишда топширди. Шу билан бирга, фонднинг Сирдарё вилоят бошқаруви ҳисобидан икки нафар, кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож оила соҳибаларига 1 миллион 800 минг сўмлик ёрдам пули сертификатлари тақдим этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates