Бойсунда қизил конён ҳудуди бўйлаб ҳаво шарлари учирилмоқда

    Туризм қўмитаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Бойсун туманидаги “қизил конён” ҳудудида ҳаво шарларини учириш тадбирлари бошланди.

    Сурхон воҳасининг туризм салоҳиятини дунёга янада танитиш, янги йўналишларни тарғиб қилган ҳолда сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида Туризм қўмитаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Бойсун туманидаги “қизил конён” ҳудудида ҳаво шарларини учириш тадбирлари бошланди.

    Йиллар давомида тупроқ ҳамда қояларнинг сув ва шамол туфайли емирилишидан ҳосил бўлган табиат мўжизаси – қизил конён ҳудудининг ўзига хос манзаралари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

    Тадбир доирасида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар учун инфо-тур ҳам ташкил этилган бўлиб, ҳудуднинг туризм салоҳияти ва имкониятлари маҳаллий ҳамда хорижий нашрлар, сайт ва блогларда кенг ёритилади.

    Эслатиб ўтамиз, тадбирлар 18-19 январь кунлари, икки кун давомида бўлиб ўтади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates