Бразилияда динозаврлардан анча олдин яшаган қадимги йиртқич ҳайвоннинг бош суяги топилди

    Олимлар Бразилияда Ерда камида 265 миллион йил аввал – динозаврлар пайдо бўлишидан анча олдин яшаган ҳайвон бош суягининг тошга айланган қолдиқларини топишди.

    Мутахассисларнинг фикрига кўра, Pampaphoneus biccai деб номланган мазкур ҳайвон йирик судралувчиларга қараганда анча хавфли бўлган. Бош суягининг ўлчамига кўра, йиртқичнинг узунлиги камида 3 метр, вазни эса 400 килограммга этган, деб хабар беради techcult.ru.

    Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Pampaphoneus biccai сайёрамизда яшаган барча турларнинг камида 86 фоизи қирилиб кетган даврдан олдин яшаган. Мазкур топилма ўша давр экотизими ҳақида тасаввур ҳосил бўлишида муҳим аҳамиятга эга.