Бу ҳақда SHOT Telegram-канали хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида етти киши, жумладан, соҳилда дам олаётганлар ҳам жабрланган. Самолёт учувчисини қутқаришнинг имкони бўлмади.
Қайд этилишича, бортда беш киши бўлган. Воқеа гувоҳлари аксарияти болалар бўлган йўловчиларни қутқариб қолишга муваффақ бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт ҳалокатига ёмон об-ҳаво шароити ва ёмғирдан кейин ҳўл бўлган учиш-қўниш йўлаги сабаб бўлган, деб хабар беради report.az.