Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг фикрича, Боку-Грозний йўналишида парвоз қилган Azerbaijan Airlines (AZAL) самолёти ҳалокатининг олдини олиш мумкин эди. Бу ҳақда у ҳалок бўлган экипаж аъзоларининг оила аъзолари ва авиалайнернинг тирик қолган борт кузатувчилари билан учрашувда маълум қилди.
Хусусан, Озарбайжон раҳбарининг сўзларига кўра, “Агар ўз вақтида Грозний шаҳри ҳудудида Россия ҳаво ҳудудини ёпиш чоралари кўрилганида” фожиа юз бермаган бўларди.
Унинг таъкидлашича, Боку адолатли тергов ўтказилишини ва айбдорларнинг жазоланишини талаб қилади.
Илҳом Алиевнинг қайд этишича, Озарбайжон агар унинг объективлигига ишончи комил бўлганда, Халқаро авиация қўмитаси томонидан самолётдаги борт овоз ёзиш мосламаси қайд этган маълумотларни шифрлашга рози бўлиши мумкин эди. “Биз бу тузилма билан бир неча ўн йиллар давомида ҳамкорлик қилиб келганмиз ва фаол ҳамкорлик қилганмиз. Ва бу тузилма моҳиятан собиқ СССРдаги авиаҳалокатларни текширар эди”, деди у.
Президент Бразилияда қора қутилардан маълумотлар шифрланаётганини, унинг сўзларига кўра, бу содир бўлган фожианинг тўлиқ манзарасини қайта тиклаш имконини беришини айтди, деб хабар беради tass.ru.