Бу ҳақда Бразилиянинг G1 портали хабар берди.
Маълумотларга кўра, қора қутилар чоршанба куни (Боку вақти билан пайшанба) Бразилияга етиб келган.
Нашрнинг тергов билан таниш бўлган суҳбатдошларига кўра, овоз ёзиш мосламаларини ўрганиш 2 январь куни (Боку вақти билан 3 январь) бошланган. Қора қутилардан олинган маълумотлар Бразилия ҳарбий-ҳаво кучлари (Força Aérea Brasileira - FAB) мутахассислари иштирокида таҳлил қилинади.
Олинган маълумотлар Қозоғистоннинг Авиация ҳодисаларини текшириш департаментига – воқеани таҳлил қилиш ва тергов қилиш учун масъул агентликка топширилади, дея аниқлик киритди FAB.
Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида Боку-Грозний рейсини амалга оширган AZAL йўловчи самолёти ҳалокатга учраган эди. Самолёт бортидаги 67 кишидан 38 нафари ҳалок бўлган, 29 нафари тирик қолган.
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг фармони билан ҳалок бўлган экипаж аъзолари – Игорь Иванович Кшнякин, Александр Георгиевич Кальянинов, Хокума Жалил қизи Алиевага вафотидан кейин Озарбайжон Миллий қаҳрамони унвони берилди. Ҳалокатдан омон қолган экипаж аъзолари Зулфигар Сардар ўғли Асадов ва Айдан Вагиф қизи Рагимли 1-даражали “Рашадат” ордени билан тақдирланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт жисмоний ва техник ташқи аралашув оқибатида қулаб тушган, деб хабар беради report.az.