БРМга эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II глобал форумда Ҳиндистон делегацияси иштирок этади

    Халқаро ҳамкорлик 17 ноябр 2023 1140

    Жорий йил 16 ноябрда Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Анвар Туйчиев Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Маниш Прабхат билан учрашди.

    Мулоқот давомида томонлар шу йил 30 ноябрда Тошкентда бўлиб ўтадиган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II глобал форумда Ҳиндистон делегациясининг иштироки юзасидан фикр алмашдилар.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида парламентлараро алоқалар мустаҳкамланиб борилаётганлиги, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлар ҳамкорлигини янада кучайтириш зарурлиги, миллий мақсад ва вазифаларга эришишдан Ҳиндистон парламенти ҳам манфаатдор эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

    Мулоқот жараёнида ўзаро қизиқиш уйғотган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.

    Учрашув якунида томонлар яқин мулоқотни ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илк маротаба Барқарор ривожланиш мақсадлари ойлиги ҳамда шу кунларда 16 та миллий мақсадлар муҳокамасига бағишланган туркум тадбирлар ўтказиб бориляпти. Барқарор ривожланиш мақсадлари ойлиги Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II глобал форум билан якунланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates