Суҳбат чоғида ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусларни самарали амалга ошириш ҳамда минтақавий барқарорлик ва тараққиётга хизмат қилувчи қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
Томонлар, шунингдек, ТДТ доирасидаги ҳамкорликнинг истиқболдаги устувор йўналишларини белгилаш ва Будапешт шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги ТДТ саммитига тайёргарлик масалалари юзасидан фикр алмашдилар.