"Бу заминнинг улуғ алломалари ўз-ўзидан етишиб чиқмаган"...

    Шу йилнинг 18 октябридан буён пойтахтимизда ўтаётган халқаро маданий мерос доирасида бугун Ёшлар ижод саройида Маданият вазирлиги томонидан “Янги Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди.

    Унда ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев, Туркий Парламент Ассамблеяси Бош котиби Меҳмет Сурейя Эр, Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти Актоти Раимкулова, шунингдек, Озарбайжонда, Қозоғистонда хизмат кўрсатган ходимлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

    Форум Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг кириш сўзи билан очилди.

    — Бизнинг аждодларимиз ҳамиша жаҳолатга қарши маърифат байроғини баланд кўтариб, ўз ақл-заковати ва салоҳиятини илм-фан, маданият ривожига бағишлаганлар. Бу табаррук заминдан Хоразмийлар, Фарғоний, Беруний ёки Замаҳшарийлар ўз-ўзидан етишиб чиқмаган. Навоий ёки Бобур Мирзо бирданига буюк шоир бўлиб туғилиб қолмаган. Ўша даврлардаги илмий-маданий муҳит жамиятга айни мана шундай буюк шахсларни, дунё тан олган олиму фузалоларни етиштириб берган. Шу маънода, бугун Ўзбекистонда илм-фан, маданият, санъат, адабиёт ривожига жуда катта эътибор қаратилмоқда, — деди вазир.

    Турксой бош котиби Султон Раев мамлкатимизда маданият соҳасида бўлаётган ислоҳотлар ҳақида самимий фикрларини билдирди. “Президент Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг Янги Ўзбекистоннинг меъмори сифатида узоқни кўзлаб амалга ошираётган ишлари — мамлакатни суратан ва сийратан янгилаш, дунёда унинг янги имижини яратиш, халқни азалий орзулари рўёби сари етаклаш ҳамда миллий қадриятлардан сув ичган демократик ислоҳотлар ўзбекистонликларнинг нафақат ҳаётини, балки онгу тафаккурини ҳам ўзгартирмоқда, десак, айни ҳақиқат. Давлат раҳбари томонидан олиб бораётган конструктив ва прагматик ташқи сиёсат Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ҳамда туркий дунёда азалий ўрнини қайта тиклаши ва мустаҳкамлашида муҳим ўрин тутмоқда. Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиб кирганидан сўнг барча соҳалар сингари ТУРКСОЙ фаолияти доирасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳам янги босқичга кўтарилди.

    Тадбирда сўзга чиққанларнинг барчаси Ўзбекистон маданияти ва санъатини эътироф этиш баробарида яқин ҳамкорлик истагида эканини билдирди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates