Бугун юртимизда ўтказилаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловида 831 738 нафар ногиронлиги бор шахслар овоз бермоқда.
Шундан:
- 105 404 нафари овоз беришда кўмакка муҳтож шахслар;
- 17 309 нафари ўзгалар парваришига муҳтож шахслар.
Ногиронлиги бор шахсларнинг сайлов участкаларида мустақил ҳаракатланишида инклюзивликни таъминлаш мақсадида бир қатор қулайликлар яратилди.
Жумладан:
- Уйда овоз берувчи шахслар учун сайлов комиссияси аъзолари томонидан яшаш манзилига борган ҳолда овоз бериш имкони яратилди;
- Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун гавжум жойларда бепул транспорт қатнови йўлга қўйилди;
Сайлов участкасига мустақил борувчи шахслар учун алоҳида жиҳозланган яширин овоз берувчи кабиналар ўрнатилди.
Қолаверса, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан сайлов участкаларини биноларнинг биринчи қаватида жойлашганига алоҳида эътибор қаратилди.