Боливиядаги президентлик сайловида сенатор Родриго Паз ғалаба қозонди

    Боливияда президентлик сайловларининг иккинчи турида сенатор Родриго Пас ғалаба қозонди.

    Боливия Олий сайлов суди томонидан эълон қилинган маълумотлар шундан далолат беради.

    Марказчи Христиан-демократик партиядан номзодни сайловчиларнинг 54,61 фоизи қўллаб-қувватлади.

    “Боливияда бўлиб ўтган тарихий иккинчи турда президент этиб сайланган Родриго Пас Перейрани табриклайман ва унинг ҳукуматига муваффақиятлар тилайман”, деб ёзди амалдаги Президент Луис Арcе Х саҳифасида.

    Унинг таъкидлашича, ҳокимиятнинг бир сайланган ҳукуматдан бошқасига ўтиши “сўнгги 28 йил ичида биринчи марта амалга ошади”, деб хабар берди report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates