Ли Чжэ Мён Жанубий Кореядаги президентлик сайловларида ғалаба қозонди

    Корея Республикаси Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, овозларнинг 100 фоизи саналгандан сўнг, Демократик партиядан номзод Ли Чжэ Мён президентлик сайловларида ғалаба қозонди.

    Ли Чжэ Мён 49,42 фоиз, унинг “Фуқаролик кучи” партиясидан рақиби Ким Мун Су 41,15 фоиз, Ислоҳотлар партиясидан Ли Чжун Сук эса 8,34 фоиз овоз олди. Меҳнат демократик партиясидан Квон Ёнг Гук 0,98 фоиз, мустақил номзод Сон Чжин Хо эса 0,1 фоиз овозни қўлга киритди.

    Аввалроқ, 94 фоиз овозлар санаб бўлингандан сўнг, Жанубий Корея ОАВлари ғалаба Ли Чжэ Мёнга насиб қилиши мумкинлигини хабар қилган эди. Унинг асосий рақиби, “Фуқаролик кучи” партиясидан консерватив номзод Ким Мун Су мағлубиятини расман тан олди ва Ли Чжэ Мённи ғалабаси билан табриклади, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates