Бугун Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди

    Олимлар жума куни тунда Қуёшда энг юқори Х тоифали янги чақнашни қайд этишди, деб хабар берди Амалий геофизика институти (Россия Федерацияси).

    “1 ноябрь куни Москва вақти билан соат 00:17 да 3878 (N17E29) қуёш доғлари гуруҳидаги рентген диапазонида 27 дақиқа давом этган Х1.3 чақнаши аниқланди”, дейилади хабарда.

    Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси ва Россия Фанлар академиясининг Сибир филиали Қуёш-ер физикаси институти мутахассислари келгуси икки кун ичида энг юқори тоифадаги чақнашларни башорат қилишди.

    Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Минимал А0.0 даражаси Ер орбитасидаги радиация қувватига 1 квадрат метрга 10 нановаттга тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Чақнашлар одатда қуёш плазмасининг эмиссияси билан бирга келади, булутлари Ерга этиб келиб, магнит бўронларини қўзғатиши мумкин, деб хабар беради tass.ru.