“25 ноябрь куни Москва вақти билан соат 10:42 да рентген диапазонида 34 дақиқа давом этган М9.4 (N21E89) чақнаши аниқланди”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, 25 ноябрь куни яна иккита чақнаш содир бўлди – М1.1 ва М1.8.
Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Минимал А0.0 даражаси Ер орбитасидаги 1 квадрат метр учун 10 нВт радиация қувватига тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Чақнашлар одатда қуёш плазмасининг эмиссияси билан бирга келади, булутлари Ерга етиб келиб, магнит бўронларини қўзғатиши мумкин, деб хабар беради tass.ru.