Бу ҳақда Россия фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Коинот плазма физикаси бўлими қуёш астрономияси ва гелиофизик асбоблари лабораторияси мудири Сергей Богачев маълум қилди.
Пайшанба куни Қуёш фаоллигининг жорий циклида энг кучли Х9.0 чақнаши содир бўлди, деб хабар беради tass.ru.
Мутахассиснинг таъкидлашича, плазма шанбадан якшанбага ўтар кечаси Ерга етиб бориши тахмин қилинмоқда.