Ерни жуда кучли магнит бўрони қоплайди

    Мутахассислар Қуёшдаги кучли чақнашдан кейин Ерга кучли магнит бўрони бўлиши ҳақидаги башоратларини тасдиқлади.

    “Форбос” об-ҳаво марказининг етакчи мутахассиси Михаил Леуснинг сўзларига кўра, 2 ва 3 октябрда Қуёшда содир бўлган иккита рекорд даражадаги чақнашлар Ерда деярли жиддий оқибатларга олиб келмади. 9 октябрь куни эрталаб юз берган Х1.8 синфидаги чақнаш кўп миқдордаги плазманинг ажралишига олиб келди.

    “Магнит бўронлари жуда кучли бўлиши кутилмоқда, улар G4 синфига ёки ундан юқорироқ даражага етади ва узоқ давом этади. Ер магнитосферасидаги бузилишлар бугун, тахминан, кундузи юз беради ва магнит бўронлари ўртачадан жуда кучлигача бўлган G2-G4 оралиғида тебраниш интенсивлиги билан 11 октябрь, жума кунининг охиригача давом этади. Шанба куни магнит бўронлари давом этади, лекин кучсиз ва ўрта, G1-2G даражада бўлади. Фақат якшанба куни геомагнит майдонида бузилишлар кучсизланади ва тўхтай бошлайди, деди Леус.

    Унинг фикрича, кутилаётган ҳодиса энг кучли ва энг узоқ давом этган магнит бўрони номи учун жорий йилнинг 10 – 12 май кунлари содир бўлган магнит бўрони билан рақобатлаша олади, деб хабар беради zakon.kz.