Бугун «сукунат куни»

    Эртага, 27 октябрь куни Парламент ва маҳаллий кенгаш депутатлиги учун сайлов куни. Сайлов кодексига кўра, сайлов куни ва овоз беришга 1 кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

    Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

    Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришдан бир кун олдин олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди.

    Маълумот учун, сайловда овоз бериш 27 октябрь куни соат 8:00 дан 20:00 гача тегишли сайлов участкаларида ўтказилади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates