Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

    Воқеа-ҳодисалар 14 феврал 2024 894

    У ўзининг 47 йиллик ҳаёти давомида тарих ва адабиётда улкан из қолдирди. Хусусан, унинг «Бобурнома» тарихий асари ҳақли равишда турк насрининг жавоҳир асари сифатида эътироф этилади.

    Амир Темурнинг бевосита авлоди бўлмиш Заҳириддин Муҳаммад Бобур иқтидорли саркарда, жанговар шон-шавкат ва фавқулодда ақл-заковат соҳиби бўлган. 1494 йилда Фарғона ҳукмдори бўлиб, 1526 йилдаёқ Ҳиндистонда марказлашган Бобурийлар давлатига асос солади. Довруғи етти иқлимга тарқалган салтанат ҳозирги Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш ва жануби-шарқий Афғонистон ҳудудларини эгаллайди.

    Шарқ давлатчилиги тарихида энг қудратли салтанатлардан бирини яратган Бобур ўз Ватанининг оташин жонкуяри бўлиб қолиб, умрининг сўнгги лаҳзаларигача жонажон Андижон шаҳри билан дипломатик ва дўстона муносабатларни ўрнатишга саъй-ҳаракат қилади.

    Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates