Санкт-Петербург шаҳридаги Блокада (қамал) музейида Ўзбекистоннинг Ленинград мудофаасига қўшган ҳиссаси намойиш этилади

    Жорий йил 17 сентябрда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Ленинград мудофааси ва блокадаси давлат мемориал музейида «Ленинградни озод қилишда Ўзбекистон ҳиссаси» номли махсус кўргазма очилади.

    Музейга ташриф буюрганлар тақдим этиладиган экспозицияларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» Миллий агентлигида сақланаётган 100дан ортиқ камёб ҳужжатлар билан танишиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳужжатлар Ўзбекистонни уруш йилларидаги Ленинград билан боғлаб турувчи турли тарихий воқеалар ҳақида гувоҳлик беради, деб хабар беради Санкт-Петербург Ташқи алоқалари қўмитаси матбуот хизмати.

    «Кўргазмада «Ленинград ҳимоясида ўзбекистонликлар», «Эвакуация қилинган ленинградликлар Ўзбекистонда», «Ўзбекистон меҳнаткашлари делегацияси Ленинград фронтида», «Ўзбек халқининг уруш йилларида намоён бўлган меҳрибонлиги ва бағрикенглиги» каби юздан ошиқ ҳужжатлар жойланади», — деб ҳикоя қилинади матбуот хизматида.

    Шунингдек, акция доирасида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги киноархиви Шуҳрат Аббосовнинг 1962 йилда суратга олинган «Сен етим эмассан» ва Дамир Салимов томонидан 1980 йилда суратга олинган «Ленинградликлар менинг болаларим» номли бадиий фильмларини намойиш этади. Фильмлар 17-18 сентябрь кунлари кечқурун намойиш этилади. Шунингдек, 18 сентябрда Санкт-Петербург давлат консерваторияси битирувчилари «Улар Ленинград учун жанг қилганлар» номли адабий-мусиқий композицияни тақдим этади, деб хабар беради tass.ru.

    Шунингдек, хабар орқали 2024 йил 8 сентябрда Улуғ Ватан уруши давомида Ленинград блокадасининг бошланганига 83 йил тўлганлиги эслатилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates