Булунғурда 95 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

    Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича 24 миллион 307 минг сўм жарима қўлланилди.

    “Ўзагроинспекция”нинг Булунғур туман бўлими томонидан 2020 йилда 303 та назорат тадбирлари ўтказилиб, 95 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

    Хусусан, ер қонунчилиги ижроси юзасидан 13 та, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш юзасидан 26 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 8 миллион 28 минг сўмлик жарима қўлланилди.

    Шунингдек, назорат тадбирларида аниқланган ҳолатлар бўйича жами 17 та материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    Соҳалар бўйича аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 86 та маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича қарорлар қабул қилиниб, 24 миллион 307 минг сўм жарима қўлланилиб, шундан 22 миллион 100 минг сўм маблағ ундирилди.

    Булунғур туман ҳокимлигига қабул қилинган қарорлар бўйича 1 та ҳолатда ерга етказиладиган зарар ундирилмаганлиги ҳамда 4 та ҳолатда фермер ҳўжаликларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ижарага берилган ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари бўйича тақдимномалар киритилди. Фаолият юритувчи 166 та фермер хўжаликлари ва 16 та ташкилотларга 182 та огоҳлантирув берилди.

    “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими томонидан мазкур қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда салбий ҳодисалар такрорланмаслиги юзасидан доимий равишда мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.

    Лутфулло Бабақулов,

    “Ўзагроинспекция” Булунғур тумани бўлими

    бошлиғи ўринбосари

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates