Бутунжаҳон таълим форуми доирасида бир қатор учрашувлар ўтказилмоқда

    Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ташкил этилган Бутунжаҳон таълим форуми бугунги кундаги таълим соҳасида мавжуд муаммоларга ижобий ечим топиш, юзага келган таълим ва ўқув масалаларида фикр алмашиш, таълим жараёнидаги янгиликлар ҳақида тақдимотлар ўтказиш, давлатлар томонидан таълимнинг турли хил йўналишларидаги муваффақиятлар билан бўлишиш учун халқаро майдон ҳисобланади.

    Анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиладиган ҳамда таълим соҳасидаги дунёнинг энг нуфузли тадбирларидан бири ҳисобланган форум доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова қатор учрашувлар ўтказди.

    Жумладан, Озарбайжон Республикаси Таълим ва фан вазири Эмин Амруллаев ва Шри-Ланка Республикаси таълим вазири Сусил Премажаянта билан учрашди.

    Учрашувда Шри-Ланка Республикасининг олий таълим муассассалари информатика ҳамда STEM таълими йўналишида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим муассасаларига маҳаллий ўқитувчиларга “устоз-шогирд” модели асосида ассистент ўқитувчи сифатида жалб қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Бундан ташқари Cambridge Partnership for Education ташкилотининг тижорий стратегия бўйича директори Кенан Барут билан учрашувда бир қанча йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.

    Президент мактаблари тажрибаси асосида умумий ўрта таълим муассасалари таълим жараёнига илмий асосланган баҳолаш тизимини жорий қилиш, умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагогларнинг малакасини ошириш ва уларни баҳолаш бўйича Cambridge International PDQ (ўқитувчиларнинг касбий фаолиятини баҳолаш) механизмини тадбиқ этиш, умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига иккита хорижий тил ва касбга ўрганиш йўналишларида қўйилажак талабларга асосан умумий ўрта таълим учун ўқув дастурини қайта танқидий кўриб чиқиш, 5-11-синф учун ишлаб чиқилаётган аниқ ва табиий фанлар йўналишларидаги дарсликларни экпертиза қилиш масалалари хусусида сўз юритилди.

    Times Higher Education ташкилоти Яқин Шарқ ва Африка минтақаси раҳбари Ник Девис билан учрашувда эса истиқболдаги ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.

    Форум бугун ҳам давом этмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates