Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида инвестиция лойиҳалар туфайли юқори натижаларга эришиляпти

    Саноат 20 июн 2022 3136

    Йилига 2,5 миллион тонна нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш қувватига эга Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 1997 йил 22 августда фойдаланишга топширилган. Бугунги кунда йирик инвестиция лойиҳаларини жалб этиш орқали ушбу заводни ривожлантириш бўйича мақсадли ишлар олиб бориляпти.

    Юқори октанли бензин (AИ-80, AИ-91, AИ-92, AИ-95, AИ-98), дизель ёқилғиси (ЭКО, Евро-4, 5), авиакеросин (Джет A-1), мазут, суюлтирилган газ, олтингугурт, пиролизли газолин, углеводород эриткичи каби нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

    Заводга хом ашёларни етказиб бериш қувур ва темир йўллари орқали лойиҳалаштирилган. Янги конларни ўзлаштирилиши ва ушбу конлардан темир йўл ва қувурлар орқали етказиб бериш имконияти йўқлиги сабабли ҳозирги кунда қазиб олинган хом ашёлар автоцистерналарда етказиб бериляпти.

    Заводда қуйидаги технологик қурилмалар мавжуд:

    - «Атмосфера босими остида нефть ва газконденсатни ҳайдаш» (АТ) технологик қурилмаси йиллик қайта ишлаш қуввати 2 500 минг тонна;

    - «Нефтни тузсизлантириш ва сувсизлантириш» (ЭЛОУ 1, 2) технологик қурилмаси йиллик қайта ишлаш қуввати 1 500 минг тонна;

    - «Умумий нафтани водород ёрдамида тозалаш» (ГОБ) технологик қурилмаси йиллик қайта ишлаш қуввати 771 минг тонна;

    - «Газойлни водород ёрдамида тозалаш» (ГОДТ) технологик қурилмаси йиллик қайта ишлаш қуввати 861 минг тонна;

    - «Каталитик риформинг» (CCR) технологик қурилмаси йиллик қайта ишлаш қуввати 532,8 минг тонна;

    - «Керосинни демеркаптанлаш» технологик қурилмаси йиллик қайта ишлаш қуввати 300 минг тонна;

    Бундан ташқари «Газларни амин ёрдамида тозалаш, «Нордон сувларни буғлатиш», «Олтингугурт олиш» «Суюлтирилган газларни фракцияларга ажратиш» каби технологик қурилмалар мавжуд.

    Заводда 641 минг тонна автобензин (АИ-80, АИ-91, АИ-92, АИ-95, АИ-98), 1 026,6 минг тонна дизель ёнилғиси (ЭКО, Евро-4, 5), 300 минг тонна авиакеросин (Джет А-1, углеводород эриткичи), 480 минг тонна мазут (М-40, М-100) ҳамда бошқа турдаги нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

    Замонавий илғор инновацион технологиялар, юқори самарали ускуналар, янги материаллар, шу жумладан янги катализаторлар, эскирган ускуналарни алмаштириш орқали 2021 йилда бу ерда қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришда юқори натижаларга эришилди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    2022 йилда республика истеъмолчиларининг жами 835,2 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан республикада илк бор «Евро-4, -5» русумидаги дизель ёнилғисини ишлаб чиқаришни йўлга қўйилди. Бундан ташқари шу вақт оралиғида «QuWatt» бренди остида сифати яхшиланган «АИ-95» русумидаги автобензин ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates