Бухоро шаҳри кўчаларида сайёҳлар учун йўл кўрсаткичлари сони ортмоқда

    Туризм объектларига олиб борувчи йўлларда ягона шаклдаги туристик ахборот кўрсаткичлари ўрнатилмоқда.

    Ўзбекистон Республикасининг “Туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари” давлат стандарти (Ўз ДСт 3331:2018) умумий талабларига асосан ҳамда туристик мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида Бухоро вилоятида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

    Ички туризмнинг босқичма-босқич йўлга қўйилиши, республикамизнинг бир нечта вилоятлари ўртасида транспорт қатновларининг ортиши туфайли маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташрифи яна ортиб бормоқда.

    Шу боисдан, саёҳат давомида сайёҳлар эркин ҳаракатланишлари учун Бухоро шаҳри бўйлаб асосий туризм объектларига олиб борувчи йўлларда ягона шаклдаги туристик ахборот кўрсаткичлари ўрнатилмоқда.

    Жумладан, Бухоро шаҳрининг Б.Нақшбанд, М.Анбар кўчаларида замонавий стандартлар асосидаги йўл кўрсаткичлари ўрнатилди.

    Бухоро вилояти ҳокимлиги матбот хизмати

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates