Бухорода умрбодлик нафақа ваъда қилган тиббиёт ходими ушланди

    Ижтимоий инспекция ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан Бухоро вилояти Шофиркон тумани маҳаллаларида камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлиги ўрганилди.

    Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

    Ўрганишлар давомида маҳаллаларнинг бирида камбағал оилалар реестрига киритилган фуқаронинг ногиронлик тайинланиши билан боғлиқ муаммоси борлиги аниқланди.

    Маълумотларга кўра, 2023 йилда 6 ой муддатга 2-гуруҳ ногиронлиги тайинланган фуқаро ногиронликни узайтириш учун қайта тиббий кўрикка борган вақтида, Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмаси Марказий поликлиникаси шифокорларидан бири фуқарога ногиронлик нафақасини умрбодга қилиб беришни ваъда қилиб, 700 АҚШ доллари миқдорида «пора» талаб қилган.

    Ижтимоий инспекция ходимлари шифокорнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида Бухоро шаҳар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда тезкор тадбир уюштирилди.

    2024 йил 16 октябрь куни шифокори иш жойида 2,5 млн сўм миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олинди. Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Шу ўринда Инсон ижтимоий хизматлар маркази масъуллари томонидан ушбу оила кейс менежменти дастури доирасида баҳоланиб, маҳалла еттилиги томонидан дастур режаси ишлаб чиқилди.

    Дастур режасига асосан фуқарога ногиронлик белгиланиши, иш билан таъминлаш, боғча ёшига етган фарзандини бепул асосида мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш ҳамда болалар нафақаси тайинланиши билан боғлиқ масалаларда амалий ёрдам кўрсатилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates