Бухоро ва Хива туризми салоҳияти Россия телеканалларида намойиш этиляпти

    Россиянинг “Моя планета” телеканалидаги “Шаҳарда бир кун” кўрсатувининг навбатдаги сони Бухоро ва Хива шаҳарларининг маданий ва туристик салоҳиятига бағишланди.

    Кўрсатув ижодий гуруҳининг Бухоро ва Хива шаҳарларига ташрифи Туризм қўмитаси ҳамда мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

    Ушбу дастурнинг мамлакатимиз ҳаётига бағишланган сонида телеканал шарҳловчиси Диана Жалолова Бухоро ва Хива шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари ва дунёга машҳур қадимий обидалари ҳақидаги маълумотлар ҳам томошабинлар эътиборига тақдим этган.

    “Айниқса, Бухоро саёҳатчиларни Ўрта асрлар муҳитига таклиф қилади. Хива шаҳри Ипак йўлидаги мисли кўрилмаган гўзал воҳа бўлиб, Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёда ЮНЕСКО рўйхатига киритилган биринчи шаҳардир”, – дейилади дастурда.

    Кўрсатув бошловчиси ўзбек санъати – анъанавий кулолчилик ва қўлда ишланган гиламлар ҳамда кашталарга ҳам тўхталиб, улардаги нозик ва бетакрор, ранг-баранг нақшларни алоҳида қайд этган.

    Бундан ташқари, кўрсатувда Бухоро ва Хиванинг сайёҳлик, маданият ва санъат масканлари ҳақида батафсил маълумотлар берилган, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    “Моя планета” дунё бўйлаб 75 миллион мухлисни қамраб олган, саёҳат тўғрисида кеча-кундуз эфирга узатиладиган ахборот манбасидир. Таъсири ижтимоий тармоқда ҳам сезиладиган телеканал Россияда 23 миллиондан ортиқ, МДҲ ва Болтиқ бўйи мамлакатларида 2 миллион обуначига эга.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates