Бухоро вилоятида етиштирилган мева ва полиз маҳсулотлари Кувайтга экспорт қилинмоқда

    Кувайтнинг "Star Fruit Co. for foodstuffs, vegetables and fruits" компанияси ва Бухоро вилояти Бухоро туманидаги "National Agroforte" компанияси ўртасида самарали ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

    Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Кувайтнинг "Star Fruit Co. for foodstuffs, vegetables and fruits" компанияси ижрочи директори Абдураҳмон Сурур билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот чоғида "Star Fruit Co. for foodstuffs, vegetables and fruits" компанияси ва Бухоро вилояти Бухоро туманидаги "National Agroforte" компанияси ўртасида самарали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйилгани маълум қилинди.

    Компания ижрочи директори Абдураҳмон Сурурнинг айтишича, Ўзбекистоннинг "National Agroforte" компанияси билан республикада етиштирилаётган ҳўл меваларнинг Кувайтга экспорт ҳажмини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

    "Янги шартномага мувофиқ, ўзбек компанияси томонидан ҳўл мевалар, хусусан гилос, ўрик, шафтоли, сариқ шафтоли, олхўри, қовун ва бошқалар Кувайтга етказиб берилди. Ўзбекистондан олиб келинаётган ҳўл мевалар ўзига хос таъмга эга, ушбу жиҳат ўзбек шериклар билан алоқаларни кенгайтиришга ундамоқда", деди у.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates