Бухорода 1 миллиард сўмлик “Свет“дан ноқонуний фойдаланган “Майнинг ферма“ фош этилди

    Энергетика 5 май 2025 776

    “Ўзенергоинспекция“ Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси билан ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда Олот туманида истиқомат қилувчи фуқаро Л. Н. га қарашли хонадонда майнинг қурилмаларни электр ҳисоблагичдан ташқари тақмоққа тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

    Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 22 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates