Бу ҳақда Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Мурожаатга асосан вилоят Экология бошқармаси бўлими инспекторлари ҳолатни ўрганганда Бухоро шаҳар «Ҳавзинав» маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Б. ўзи яшайдиган маҳалла ҳудудидан 1 туп манзарали айланта дарахтини ўсишдан тўхтамаслик даражасигача шикаст етказгани аниқланди.
Ҳозирда ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан 8 500 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 1 020 000 сўм ҳисобланди.