Бухорода 102 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди

    Дарахтлар кесилиши оқибатида табиатга 1,7 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган. Бу ҳақда Бош Прокуратура ёзмоқда.

    Мамлакатимизда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва бу орқали республикамизда яшил майдонларни кўпайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

    Афсуски, дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Пешку туманининг “Мустақиллик”, “Чиғирчи”, “Янгибозор”, “Садир” ва “Малишояк” маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи “Зандани” каналининг муҳофаза зонасида ўсиб турган жами 125 туп – 23 туп кам қимматли, 102 туп қимматбаҳо дарахт кесилган.

    Дастлабки хулосага кўра, ҳудудда дарахтлар кесилиши оқибатида табиатга 1,7 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган.

    Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказиш учун ички ишлар органларига юборилди.

    Мазкур жиноят иши тергови устидан прокурор назорат ўрнатилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates