Бухорода 20 ёшли ўсмирнинг ичакларидан 5 дона тўғноғич ва 6 дона мих олиб ташланди

    Саломатлик 6 март 2025 1209

    РШТЁИМ Бухоро филиалига 2005 йилда туғилган бемор кўнгил айниши, эпигастрал соҳасидаги кучли оғриқ ва овқат ўтишининг қийинлашишидан шикоят қилиб мурожаат қилган.

    Махлумотларга кўра, анамнезидан у 2 кун олдин кўп тўғноғич ва мих ютганлигини билдирган. Шунингдек, бемор психиатр назоратида рўйхатда турган. Унда ўтказилган рентгенография текширувида ошқозон ва 12 бармоқли ичакда кўп сонли металсимон ёт жисмлар, ФГДС текшируви орқали ошқозоннинг пилорик қисмида катта эгрилигида металсимон кўп сонли 2Х5 см ли металсимон тўғноғич ва михлар борлиги аниқланган.

    Беморда зудлик билан эндоскопик амалиёт ўтказилиб амалиёт мувоффақиятли бажарилган. Хирург эндоскопист А.Ҳайдаров томонидан махсус эндоскопик қисқич “Крокодил тиши” ва махсус эндоскопик илгаклар ёрдамида босқичма-босқич 5 дона металсимон тўғноғич ва 6 дона мих ёт жисмлари бемор ошқозони ва 12 бармоқли ичак бўшлиғидан олиб ташланган.

    Ҳозирда беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгариб, ошқозон ичак трактидаги паталогик муаммолар бартараф қилинган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates