Бухорода автобус ҳамда юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

    ЙТҲ оқибатида 1991 йилда туғилган автобус ҳайдовчиси О.Ш. ҳамда бир ўқувчи вафот этган.

    Бугун, 2024 йил 18 март куни соат 10:30лар атрофида Когон тумани ҳудудидан ўтувчи A-380b автомобиль йўлида автобус ҳамда юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 1991 йилда туғилган автобус ҳайдовчиси О.Ш. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди. Шунингдек, бир нафар йўловчи тан жароҳати олган бўлиб, 25 нафар йўловчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг билдиришича, 5-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб ўқувчилари 2 та автобусда Бухоро шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрига бораётган чоғида автобуслардан бири йўл транспорт ҳодисасига учраган ҳамда бир ўқувчи воқеа жойида вафот этган.

    Автоҳалокат натижасида жароҳатланган ўқувчилар Бухоро ва Когон шаҳарлари ҳамда Когон туманидаги тиббиёт муассасаларида тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги жамоаси мазкур бахтсиз воқеа натижасида вафот этган ўқувчининг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув натижаларига кўра, воқеага жавобгар тизим масъулларига нисбатан ўрнатилган тартибда тегишли чоралар қўлланилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates