баннер
21 мар 2025
19:10

    Бухорода фаолият юритмаётган “заправка“да ноқонуний бензин сотилди

    Ушбу “Заправка“да 3,7 млрд сўмлик АИ-80 маркали автобензин ноқонуний тарзда цистернадан сотиб юборилган.

    “Ўзенергоинспекция“ Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Когон тумани “Ўба чўли“ МФЙда жойлашган “Н.П.“ МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида нефть маҳсулотларини сотувга чиқарилиши бўйича ноқонуний ҳолат аниқланди.

    Маълумотларга кўра, “Н.П.“ МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси иш фаолиятида бўлмасада, “Бухоро нефть базаси“ МЧЖдан жами 430,7 тонна (3,7 млрд сўмлик) АИ-80 маркали автобензинни шохобча сиғимларига туширилмасдан автоцистерна орқали улгуржи сотиб юборилган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech