баннер
20 мар 2025
13:21

    Бухородаги хонадонларининг бирида газ портлади

    Ҳодиса оқибатида ёнғин юзага келмаган, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 12 феврал куни соат тунги 22:00 ларда Бухоро вилояти Ғиждувон тумани “Гулистон“ МФЙдаги аҳоли хонадонида чақнаш содир бўлган.

    Маълумотларга кўра, воқеанинг тахминий сабаби, фуқаронинг яшаш уйида газ сизиб чиқиб тўпланиши ҳамда чироқни ёқиш оқибатида ҳаво газ аралашмаси чақнаши содир бўлган.

    Воқеа жойига вилоят ФВБ ва Ғиждувон туман ИИБ масъул раҳбарлари ҳамда 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech