баннер
22 мар 2025
16:03

    Бухорода 1800 дан ортиқ дарахт кўчирилмоқда

    Ижтимоий тармоқларда Когон-Бухоро йўлида дарахтларнинг қўпорилаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди. Вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

    Вилоят Экология бошқармаси А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау“ автомобиль йўлининг 218-228 км (20 км) қисмида реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида қурилиш таъсир доирасига тушган жами 1824 туп мевали ҳамда манзарали дарахтлар қонунчилик талаблари асосида ҳоли ҳудудларга кўчириб ўтқазилаётганини ушбу жараён Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарорининг 5-боб 33-бандига мувофиқ амалга оширилаётганини маълум қилди.

    Шунингдек, бошқарманинг қўшимча қилишича, 1824 туп дарахтнинг 151 тупи Боқий Бухоро мажмуаси ҳамда Янги Ўзбекистон боғига кўчириб ўтқазилганлигини билдирган ҳолда, қолган дарахтларни ҳам ҳоли ҳудудларга кўчириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

    Маълумот учун, А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау“ йўлида реконструкция ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ушбу жараён давомида лойиҳа доирасига тушган барча дарахтлар экологик талаблар ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ равишда янги жойларга кўчириб ўтқазилиши таъминланади, — дейилади бошқарма хабарида.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech