Бухорода Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали байрамона сайл билан бошланди

    Туризм 21 май 2022 1489

    Бугун тонгда Бухоро шаҳрида биринчи Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали анжуман иштирокчиларининг байрамона юриши билан бошланди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА.

    Тадбирдан кўзланган мақсад – серқирра ўзбек миллий ҳунармандчилигини халқаро кўламда янада кенгроқ намойиш этиш, унинг бетакрор намуналарини тарғиб қилиш, мазкур йўналишда ишбилармонлар ўртасида тажриба алмашиш ва ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

    25 майга қадар давом этадиган фестивалда республикамизнинг барча вилоятларидан 288 нафар ҳунарманд иштирок этмоқда. Улардан 110 нафари заргар, 37 нафари зардўзлик устаси, 44 нафари каштачи, 97 нафари ҳунармандчиликнинг бошқа йўналишлари вакилларидир.

    Фестивалга дунёнинг 58 давлатидан иштирокчилар ташриф буюрган. Форум давомида 112 нафар хорижлик ҳунарманд ўз маҳоратини кўргазмали тарзда намойиш этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates