Бухородаги кўп қаватли уйнинг ертўласи ёниб кетди

    Ёнғин оқибатида кўп қаватли уйнинг кириш эшиги ва йўлаклари ёнғин тутуни билан қопланганлиги сабабли 1-2-3-қаватлардаги хонадонлардан 9 нафар фуқаро ФВВ қутқарувчилари томонидан зудлик билан эвакуация қилинган.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 8 июль соат 16:47 да Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар «А.Ғиждувоний» МФЙ, Б.Нақшбанд кўчасидаги кўп қаватли уйнинг ертўласида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар қилинган.

    Келиб тушган хабарга асосан 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:51 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 17:03 да батамом ўчирилган.

    Маълум бўлишича ертўлада тахминан 20 кв.м майдонда чиқиндилар ёнган.

    Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

    Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates