Музокаралар давомида туман ҳокими хорижлик инвесторларга мамлакатимизда Чироқчи туманининг тутган ўрни тарихи, салоҳияти, иқтисодиёти, хорижлик инвесторлар учун юртимизда яратилаётган имконият ва шароитлар, имтиёз ва қулайликлар, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ва уларнинг истиқболлари хусусида батафсил маълумотлар берилган эди.
"Chimgan corparatsion" LTD раҳбари Кент Уолтрес бугун туман ҳокими билан онлайн мулоқот олиб борди ва Чироқчида тарихий фильм суратга олиш мақсади борлиги, яқин орада Ўзбекистонга яна келишини айтиб ўтди.
Кент Уолтреснинг таъкидлашича, 2024 йилдан тарихий филмни суратга олиш ишлари айнан туман ҳудудида ҳам олиб борилади. Бу жараёнда миллий ва тарихий анъаналар, объектлар тасвирга олинади. Бу эса, эртанги кунда туман туризмни дунёга кенг тарғиб этиш учун муҳим ҳисобланади.