Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

    Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Питер Лилли билан учрашув ўтказди.

    Музокаралар чоғида Британия томонига Янги Ўзбекистонда жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида, айниқса, парламентаризмни ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш борасидаги ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Лордлар палатаси аъзоси сўнгги бир йилда Ўзбекистон -Буюк Британия парламентлараро муносабатларида сезиларли фаоллашув кузатилганини мамнуният билан қайд этди. Ўзбекистон -Буюк Британия парламентлараро мулоқотини мустаҳкамлаш томонларни қизиқтирган соҳаларда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг қўшимча механизмларини яратиши таъкидланди.

    Томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни фаоллаштириш, тоғ-кон саноати, телекоммуникация, инфратузилма, фармацевтика, таълим каби соҳаларда лойиҳаларни амалга ошириш учун Британиянинг етакчи компанияларини Ўзбекистонга жалб этиш имкониятлари хусусида ҳам фикр алмашдилар.

    Учрашув якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича амалий алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

    Буюк Британия парламенти икки палатали бўлиб, Лордлар палатаси (юқори палата) ва жамоатлар палатасидан (қуйи палата) иборат.

    Лордлар палатаси аъзолари сайланмайди. Улар ўз ваколатларини мерос орқали ёки монарх томонидан берилади. Бугунги кунда Лордлар палатасида 792 аъзо бор.

    Жамоатлар палатаси сайлов округлари томонидан сайланадиган 650 аъзодан иборат. Жамоатлар палатаси аъзоларининг ваколат муддати беш йил давом этади, лекин баъзан муддатидан олдин ҳам сайловлар ўтказилади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates