Буюк Британияда самолёт ҳалокатга учради

    Буюк Британиянинг Даксфорд шаҳридаги Империал ҳарбий музейи аэродромида шахсий самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Telegraph хабар берди.

    Манбага кўра, ҳалокат 26 март куни содир бўлган. Тахминларга кўра, самолёт ҳалокати ўша куни музейга келган мактаб ўқувчилари кўз ўнгида юз берган.

    Жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган, шундай бўлса-да фавқулодда вазиятдан кейин шифокорлар вайроналар ёнида ётган одамга сунъий нафас бергани қайд этилган.

    IWM Duxford Буюк Британиянинг энг йирик авиация музейи бўлиб, унда учиш-қўниш йўлаклари ва юзлаб самолётлар жойлашган кўргазма ангарлари мавжуд, деб хабар беради tengritravel.kz.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates