CALL-MARKAZ – солиқ тўловчилар учун янги қулайлик

    CALL-MARKAZнинг 1198 қисқа рақамига ҳамда (71) 202-32-82 телефон рақамига 24 соат мобайнида қўнғироқ қилиш орқали амалий ёрдам ва маслаҳатлар  олиш мумкин

    Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва турини кенгайтириш, солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда техник жиҳатдан кўмаклашиш ҳамда амалдаги бошқарув тизими ва иш услубини такомиллаштириш мақсадида туну кун ишлайдиган Давлат солиқ хизматининг ягона ахборот-маслаҳат маркази – CALL-MARKAZ ташкил этилди.

    Марказ бундан буён юридик ва жисмоний шахсларга солиқ қонунчилиги ва солиқ маъмуриятчилигидаги ўзгаришлар бўйича узлуксиз ва тезкор ахборот маслаҳат хизматларини кўрсатишни, шунингдек, барча турдаги солиқ ва йиғимлар тўғрисида маълумот бериш, солиқларни ҳисоблаш, ҳисоботларни тузиш, тўлдириш ва юбориш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш, Давлат солиқ қўмитаси тизимидаги барча турдаги онлайн ва интерактив хизматлар бўйича тушунтиришлар бериш, фойдаланишни ўргатиш ва услубий ёрдам кўрсатиш каби мақсад ва вазифаларни бажаради.

    Эндиликда солиқ тўловчилар барча турдаги солиқ ва йиғимларга ҳамда солиқларни ҳисоблаш, ҳисоботларни тузиш, тўлдириш ва юборишга доир масалалар бўйича ягона ахборот-маслаҳат CALL-MARKAZнинг 1198 қисқа рақамига ҳамда (71) 202-32-82 телефон рақамига 24 соат мобайнида қўнғироқ қилиш орқали амалий ёрдам ва маслаҳатлар олиши мумкин.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates