Сентябрь ойида кўчмас мулк сотуви нисбатан камайган. Бунга сабаб нима?

    Тошкент шаҳрида 1 квадрат метр учун ўртача ижара нархи йил бошидан буён 22,4 фоизга ошди.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришлари доимий равишда таҳлил қилиб келинмоқда.

    2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда рўйхатга олинган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоизга (+3,7 минг) ошди. Умуман, йил бошидан буён уй-жой савдосининг ўсиши 9,7 фоизни (195,7 мингта) ташкил этди.

    Энг юқори ўсиш суръатлари Қорақалпоғистон Республикаси (50 фоиз), Сирдарё (42 фоиз), Жиззах (39 фоиз) ва Наманган вилоятларида (50 фоиз) қайд этилди.

    Шу билан бирга, жорий йил август ойига нисбатан кўчмас мулк савдосининг бироз пасайиши кузатилди. Бу асосан ўқув йили бошланиши ва чет эл фуқаролари сонининг сезиларли даражада кўпайиши туфайли ижарага бериладиган уй-жойларга талабнинг ошиши билан боғлиқ.

    Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида 1 квадрат метр учун ўртача ижара нархи йил бошидан буён 22,4 фоизга ошди.

    Уй-жой ижараси нархларининг энг юқори ўсиш суръати Олмазор (49 фоиз), Яшнобод (44 фоиз), Сергели (34 фоиз) ва Шайхонтоҳур туманларида (33 фоиз) қайд этилди. 1 квадрат метр учун ижара ҳақининг юқори қиймати Шайхонтоҳур (12,5 доллар), Миробод (10,8 доллар) ва Яккасарой (10,8 доллар) туманларида қайд этилди. Нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (6,7 доллар) ва Бектемир (4,6 доллар) туманларида кузатилди.

    Иккиламчи бозорда нархлар ўзгариши

    Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, сентябрь ойида иккиламчи бозорда уй-жой нархининг ўртача ўсиш суръати ойига 1,1 фоизни ташкил этди (август ойида – 0,5 фоиз, июль ойида – 2,5 фоиз).

    Уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Наманган (5,9 фоиз), Жиззах (4,5 фоиз) ва Фарғона вилоятларида (4,4 фоиз) кузатилмоқда. Ўз навбатида, Қорақалпоғистон Республикаси (4,3 фоиз), Хоразм (1,7 фоиз) ва Қашқадарё вилоятларида (0,4 фоиз) пасайиши қайд этилди.

    Умуман олганда, йил бошидан буён иккиламчи бозорда 1 квадрат метр учун ўртача уй-жой нархи 8,9 фоизга ошди.

    Тошкент шаҳридаги иккиламчи кўчмас мулк бозоридаги нархлар ўсиши 1,7 фоизни ташкил этди (август ойида 1,4 фоиз, июль ойида 2,4 фоиз). Уй-жой нархининг энг катта ўсиши Юнусобод, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларида қайд этилди.

    Шунингдек, пойтахтда 9 ой давомида уй-жой савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга ўсди. Тошкент вилоятида рўйхатга олинган шартномалар сони 2,4 мингтани ташкил этди.

    Дарья Мирошникова,

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ходими

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates