Ҳолат юзасидан Денов туман Ички ишлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилди.
Маълум бўлишича, Денов туманида яшовчи М.А.исмли аёл фарзанди Х.С. исмли қизини “2023 йил 22 апрель куни соат 13-00ларда кўчага ўртоқлари билан ўйнаш мақсадида чиқади.
Орадан бироз вақт ўтганидан кейин онаси уни чақирганини эшитиб, онасидан кўрққанидан яширинади.
Онаси қизини тахминан 40 минутлар кўчадан қидиради ва қизи топилганидан кейин уни уйига олиб кириб, таёқча билан уни уриб калтаклаган.
Ҳозирги вақтда Х.С. исмли қиз Денов туман марказий касалхонасида даволаниб келмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан, Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган, дея хабар беради Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.