Бу бўйича Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.
Шу йилнинг 9 июль куни Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи аёл И.М. томонидан содир этилган. Унинг турмуш ўртоғи Н.Б. бир неча йилдан буён хорижда ишлаб келаётган бўлиб, эри оиласидан хабар олмаётгани, етарлича пул жўнатмаётганидан жаҳли чиқиб, аёл қизлари Ў.С. (2020 йилда туғилган) ва Ў.С. (2021 йилда туғилган) ларни уриб, калтаклаб, видеотасвирга олган ва эрига жўнатди.
Бухоро вилояти ИИБ га кўра, ҳозирда воқеа юзасидан Жондор тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Терговга қадар текширув доирасида болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳозирда ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.
Ҳолат бўйича қўшимча ахборот берилади.
Ота-оналик мақоми болага зўравонлик қилиш ҳуқуқини бермайди. Болага нисбатан бундай ҳаракатга йўл қўйган шахслар ким бўлишидан қатъий назар қонунан жавоб бериши шарт, — дейилади хабарда