Қорақалпоғистонда ўз фарзандини дўппослаган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Ижтимоий ҳаёт 29 июл 2023 1428

    Прокуратура болаларни хориждан қайтиб келган отасининг қарамоғига топширди.

    Жорий йилнинг 27 июль куни ижтимоий тармоқлар орқали аёл кишининг турмуш ўртоғига ҳақоратли сўзларни айтиб, фарзандини уриб ҳақорат қилганлиги ҳақидаги видео материал тарқалган.

    Аниқланишича, 19.07.2023 йилда Қораўзак тумани, Қутли макон МФЙда яшовчи фуқаро П.Ж. Қозоғистон Республикасида ишлаб юрган турмуш ўртоғи К.С. билан юзага келган келишмовчилик натижасида, вояга етмаган фарзданди Т.Ж.га тазйиқ ўтказиб, уни ҳақорат қилганлиги тасвирланган видеони турмуш ўртоғи К.С.га телеграм мессенжери орқали юборган.

    Мазкур ҳолат юзасидан 27.07.2023 йилда Қораўзак туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан фуқаро П.Ж.га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а” банди (вояга етмаган шахсни муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, хозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Шунингдек, мазкур оилада тарбияланаётган уч нафар вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида туман прокуратураси томонидан уларнинг ҳолидан хабар олиниб, мактабгача ва мактаб таълими ҳамда ички ишлар органларининг психолог хизмати ходимлари жалб қилинди.

    Ҳозирда вояга етмаганлар Қозоғистон Республикасидан қайтиб келган отаси К.С.нинг қарамоғига топширилди.

    Жиноят иши тергови Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates