Чекишни ташлаган одамларда руҳий саломатлик яхшиланади – олимлар

    Оксфорд университети олимлари чекишни ташлаш руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолари бўлган ва бўлмаган одамларнинг руҳий саломатлигини яхшилаши мумкинлигини аниқлашди.

    Тадқиқотда 2011 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда чекишнинг салбий таъсирини баҳолаш учун рандомизацияланган клиник синов маълумотларидан фойдаланилган, бунда 4260 иштирокчи қатнашган. Тадқиқотларнинг тахминан ярмида руҳий касаллик тарихи бор эди.

    Олимлар сигаретани чекишдан 9-24 ҳафта давомида воз кечишнинг таъсирини ўрганишди. Чекишдан олдин ва кейин иштирокчилардан руҳий саломатлик ҳақидаги саволларни ўз ичига олган анкеталарни тўлдириш сўралди. Хусусан, ташвиш ва депрессия даражаси 0 дан 21 гача бўлган клиник рейтинг шкаласи ёрдамида ўлчанди.

    Намунадаги дастлабки ўртача балл ташвиш учун 4,25 ва депрессия учун 2,44 балл эди. Чекишни ташлагандан кейин 24 ҳафта ўтгач, беморлар аҳволи яхшилангани маълум бўлди. Чекишни тўхтатганлар чекишни давом эттирган гуруҳ билан солиштирганда уларда ташвиш (минус 0,4 балл) ва депрессия (минус 0,47 балл) камайгани аниқланди, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates