Чет эл фуқароларининг Россияга киришига янги талаб жорий қилинди

    2025 йил 30 июндан бошлаб визасиз тартибда Россияга келаётган чет эл фуқаролари «Gosuslugi RuID» мобил иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиши ва *QR-kod* олиши шарт бўлади.

    Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонаси Консуллик бўлими маълум қилди.

    Қайд этилишича, QR-кодни чегарадан ўтишда тақдим этиш талаб этилади.

    Рўйхатдан ўтиш учун:

    • шахсий кабинет яратиш;
    • фотосурат ва шахсий маълумотларни юклаш;
    • Россияда бўлиш муддатини кўрсатиш керак.

    Ариза сафардан камида 72 соат олдин берилиши лозим.

    Агар келиш зарурати тўсатдан (масалан, оғир касаллик ёки яқин қариндош вафоти) пайдо бўлса, аризани 4 соат қолганда ҳам топшириш мумкин.

    Қуйидагилар рўйхатдан ўтишдан озод қилинади:

    • Беларусь фуқаролари;
    • 6 ёшгача бўлган болалар;
    • виза, вақтинчалик ёки доимий яшаш рухсатномасига эга шахслар.

    6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун аризани уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари топширади — уларда ҳам шахсий рўйхатдан ўтиш коди бўлиши шарт.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates