Мазкур таълим йўналишларига кириш учун чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳонлар Б1 даражаси формати ва баҳолаш мезонлари асосида ўтказилади.
Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон топширган абитуриентларга ОТМларга кириш тест синовларида чет тили фанидан белгиланган максимал баллга нисбатан фоиз ҳисобида табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади.
Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган йўналишларни танлаган абитуриентларга фақат юқорида келтирилган 6 та ОТМнинг тегишли таълим йўналишлари доирасида бештагача таълим йўналишларини танлаш имконияти берилади.
Бунда, чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон топширадиган абитуриентларга чет тили фанидан тест синовлари топшириладиган таълим йўналишларни танлашга йўл қўйилмайди.