Chevrolet Damas ва Labo автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми оширилмоқда

    Транспорт 24 май 2023 2613

    UzAuto Motors компанияси автомобилларни етказиб бериш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида Chevrolet Damas ва Labo автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш дастурини якунлади.

    Эндиликда, амалга оширилган чора-тадбирлар ушбу талабгир моделларнинг ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 150 минг донага босқичма-босқич ошириш имконини беради, бу эса ўз навбатида етказиб бериш муддатига ҳам ўз таъсирини ўтказади.

    2016 йилдан буён заводнинг ишлаб чиқариш қувватини босқичма-босқич ошириш ишлаб чиқариш ҳажмини деярли 5 баробар кўпайтиришга имкон берди. UzAuto Motors’нинг Хоразм филиалида ишлаб чиқаришни оптималлаштириш ва модернизация қилиш бўйича олиб борилган тизимли ишлар 2022 йилга келиб ишлаб чиқариш ҳажмини 93 000 дан ортиқ автомобилга оширди (2021 йилга нисбатан қарийб 30 фоизга кўп).

    UzAuto Motors 2021 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш дастури доирасида Питнак шаҳрида янги пресс-цехни ишга туширди. 1 гектардан ортиқ ҳудудда йўлга қўйилган ишлаб чиқариш, максимал қувватга эришгандан сўнг ҳар йили 12 минг тонна металл листдан Chevrolet Damas ва Labo моделлари учун 7 миллион донагача турли штамплаш кузов қисмларини ишлаб чиқариш имконини беради.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates